Apple фойдаланилган қурилмаларини қайта ишлаб, салкам бир тонна олтин чиқариб олди

Apple фойдаланилган қурилмаларини қайта ишлаб, салкам бир тонна олтин чиқариб олди

Apple 2015 йили фойдаланилган қурилмаларни қайта ишлаш жараёнида улардан 2204 фунт ёки салкам бир тонна олтин чиқариб олди. Бу ҳозирги нархлардан келиб чиққанда 39,5 миллион долларга боради, деб хабар беради «РБК».

Business Insider маълумотларига кўра, оддий смартфонда 30 миллиграмм тилла бўлади ва у асосан плата ва бошқа қисмларда ишлатилади. Донаси 10 минг доллар турадиган Apple Watch тилла соатлари эса 55 грамм 18 қиротли олтин билан қопланади.

Apple ҳисоботига кўра, компания ихтиёрига келиб тушган фойдаланилган қурилмалардан жами 27,83 минг тонна материал чиқариб олинган. Улар орасида бир тонна олтин ва уч тонна кумушдан ташқари, 10,48 минг тонна пўлат, 6,09 минг тонна пластмасса, 5,42 минг тонна ойна, 2,05 минг тонна алюминий, 1,34 минг тонна мис, 86 тонна кобальт, 18 тонна никель, 20 тонна қўрғошин, 59 тонна рух ва 2 тонна қалай бор.

Манба: Daryo.uz

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.