Applе компанияси iPhone камераси ҳақида маълум қилди

Applе компанияси iPhone камераси ҳақида маълум қилди

“Тишланган олма” ихлосмандлари ўз суюклиларидан янада мукаммал қурилмаларни кутишади. Компаниянинг навбатдаги хабари iPhone`нинг камераси ҳақида.

Маълумотларга кўра, Apple компаниясининг навбатдаги смартфони камерасини ишлаб чиқиш устида 800 нафар муҳандис меҳнат қилмоқда. Бу ҳақида компания мутахассиси Грэхэм Таунсенд Американинг CBS каналига берган интерьюсида маълум қилган.

Камералар қурилмаси
iPhone 6 Plus камерасининг модули 200 деталдан иборат. Уларнинг мукаммаллаштирилиши эса тасвирга олиш чоғидаги натижаларни янада оширади, шу жумладан, оптик барқарорлаштириш расмларни жуда яхши сифатда тиниқлаштиради. Биргина фото суратга олишда 24 миллиард оперция амалга оширилади.

Синов жараёнлари пайтида муҳандислар махсус лабараторияда камераларни калибрлаш(аниқ бир ўлчамга келтириш) ишларини олиб бормоқда. Сифатли суратни таъминлаш мақсадида мутахассислар турли ёритиш қурилмаларини синовдан ўтказишмоқда.