Apple раҳбари: iPhone 7 сиз усиз яшай олмайдиган жиҳатга эга бўлади.

Apple раҳбари: iPhone 7 сиз усиз яшай олмайдиган жиҳатга эга бўлади.

Apple раҳбари Тим Кукнинг CNBC телеканалига берган интервьюсида маълум қилишича, iPhone мобиль алоқасининг навбатдаги авлодида муҳим жиҳат татбиқ қилинади.

“Навбатдаги мобиль ишланмада биз ўта инновацион технологияларни татбиқ қиламиз, жумладан янги iPhone’даги ўзига хос жиҳатлар сизни ва бошқа айфон фойдаланувчиларни қўлларидаги смартфонларни янгиларига алмаштиришга рағбатлантиради. Биз сизга сиз уларсиз яшай олмайдиган, сиз бугун ҳатто уларга эҳтиёжингиз борлигини тасаввур қила олмайдиган жиҳатларга эга смартфонларни тақдим қиламиз …” деди компания раҳбари.

Хитой нашрларида ёзилишича, янги iPhone қурилмалари чиндан ҳам ўзига хос жиҳатлар билан бойитилган бўлади. iPhone 7 ҳам ниҳоят сув ҳамда чанг таъсирига бардошли тизимга, сенсорли бош меню тугмаси, қўш камера, тезкор процессорга эга бўлади.

Инсайдернинг ёзишича, янги флагманда дизайн тубдан ўзгариб, у OLED-дисплей билан таъминланади.

Тим Кук Apple сармоядорларини тинчлантириш мақсадида, компаниянинг $10 миллиард АҚШ доллари фойда кўрганини, 2015 йилдаги тўлиқ даромад 53 млрд АҚШ доллари бўлгани, фойда кўришда бу йўналишда фаолият кўрсатадиган Apple’дан   кейинги компаниянинг даромади анча-мунча паст эканлигини маълум қилди.

Canaccord Genuity таҳлил компаниясининг таҳлиллари Apple’нинг смартфон саноатидаги умумий даромади сўнгги сентябрда 94 фоизга ўсган бўлиб, бу кўрсатгич бир аввал 85 фоиз бўлган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!