Apple Watch Nike+ 28 октябрда сотувга чиқарилади

Apple Watch Nike+ 28 октябрда сотувга чиқарилади

АҚШнинг Apple ва Nike компаниялари томонидан ишлаб чиқилган Apple Watch Nike+ смарт-соати илк маротаба сентябрь ойининг бошида Apple iPhone 7 тақдимотида намойиш этилган эди. Бироқ тақдимотда моделнинг қачон сотувга чиқарилиши маълум қилинмади.

Яқинда интернет тармоғида тарқалган маълумотда Apple Watch Nike+ сотувлари 28 октябрда бошланиши тўғрисида хабар берилди. Бу борада оммабоп Mashable нашрида ҳам батафсил ёзилган.

Apple Watch Nike+ версияси Watch series 2 модели асосида яратилган бўлиб, унинг ўрамига Nike спорт боғичлари ҳам киритилади. Соатда  Siri ассистенти ва Nike циферблати кўзда тутилган. Шунингдек, у  Nike+ Run Club иловаси билан интеграцияланган.

Оғирлиги 38 ёки 42 граммни ташкил қиладиган Apple Watch Nike+ 2016 йилнинг 28 октябрида турли мамлакатларда сотувга чиқарилади. Нархи  369 долларни ташкил қилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!