«Beeline» пойтахтнинг олтита туманида тармоқ қопламини кенгайтирди

  •   DiMaX
  •  350
  •  23.02.2019 09:18

«Beeline» пойтахтнинг олтита туманида тармоқ қопламини кенгайтирди

«Beeline» алоқа оператори Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод, Чилонзор, Шайхонтоҳур, Яккасарой ва Яшнобод туманларида янги 4G таянч станциялари ишга туширилгани ҳақида хабар қилади.

Янги ускуналарнинг ўрнатилиши натижасида хизмат кўрсатиш даражасининг оширилиши билан бирга, «Beeline» тармоғининг қамров доираси сезиларли даражада кенгайтирилди. Ўрнатилган қурилмалар Олтинтопган, Ш.Руставели, Авиасозлар, Янгизамон, Қўшработ ва Арнасой кўчалари бўйлаб янада юқори сифатли сигнални тақдим этди.

ЎҚИНГ: “Beeline Uzbekistan" бош директори: 100 млрд сўмдан ортиқ даромадимиз рақобатдошлар фойдасига олиб қўйилган

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!