Бир йилда Ҳиндистондаги 72 фоиз компанияга киберҳужумлар кузатилди

Бир йилда Ҳиндистондаги 72 фоиз компанияга киберҳужумлар кузатилди

KPMG аудиторлик компанияси ҳисоботида сарлавҳадаги ахборот келтирилади.

Кибержиноятчилик сўнгги йилларда ташкилотлар учун жиддий хавф солмоқда. Аммо барча компаниялар ҳам хатарни етарлича баҳолай олгани йўқ. Сўраб суриштирилган ташкилотлардан фақат 41 фоизи киберхавфсизлик масаласи кун тартибида турганини билдирди.

Ҳисоботга кўра кибермуттаҳамлар, асосан, банк, молия ва суғурта компанияларига ҳужум уюштиради. Ҳужумларнинг 63 фоизи компанияга жиддий зарар келтиради. Сўровномада қатнашганлар 47 фоизи бизнес жараёнларида узилишлар содир бўлишини билдирди, 49 фоиз қатнашчилар эса  киберҳужум компания обрўсига путур етказишини айтди. Компаниялар кибермудофаа учун 5 фоиздан озроқ маблағни сарфламоқда.

Сўровнома қатнашувчиларининг 65 фоизи киберҳужумдан мақсад молиявий фойда эканига ишонади. 46 фоизи эса корпоратив жосуслик деб ҳисоблайди. Шунингдек, ўрганишлар натижасида компания директори ва менежери асосий кўзланган ўлжа экани аён бўлди. Кибержиноятчилар, кўпинча, e-mail воситасида тажовуз қилишади.