Энди бакалавр ва магистр дипломларига QR-код қўйилади

  •   DiMaX
  •  852
  •  15.01.2020 17:12

Энди бакалавр ва магистр дипломларига QR-код қўйилади

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан бакалавр ва магистр дипломларига индивидуал QR-код қўйиш тизими ҳамда унинг дастурий таъминоти ишлаб чиқилади. Бу хусусда Вазирлик ўзининг Telegram-канали орқали хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Битирувчиларнинг шаҳодатнома ва аттестатлари энди QR-код ва махсус ҳимояга эга бўляпти!

Хабарга кўра, ушбу тизим ОТМ томонидан берилган дипломларнинг ҳақиқийлигини аниқлашда энг самарали ечим сифатида қаралмоқда.

Дипломларни QR-кодлаштириш қуйидаги босқичларда амалга оширилади:

1-босқичда лойиҳа ишлаб чиқилади:

– дунёда мавжуд муқобил платформаларни тадқиқ ва таҳлил қилиш;

– тизимнинг концептуал моделини яратиш;

– маълумотлар базаларини лойиҳалаш ва тизимнинг функционал архитектурасини яратиш.

2-босқичда QR-код тизими ишлаб чиқилади:

– бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR-кодлар яратиш тизимини ишлаб чиқиш.

3-босқичда талабалар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилади:

– республика бўйича талабалар ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ҳамда бакалавр ва магистрлик дипломлари учун индивидуал QR-кодларни яратиш тизими билан интеграциялаш.

4-босқич. Амалиётга жорий этиш:

– апробация: дастурий таъминотнинг пилот версияси комплекс синовдан ўтказилади ва жамоатчиликка тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Wi-Fi тармоғига QR-код орқали уланиш