Facebook ва Instagram’да қизиқ функция пайдо бўлди, синаб кўринг!
Instagram ўз блогида лайкларни яшириш хусусияти синов режимидан чиқишини эълон қилди. Шунга ўхшаш функция Facebook ижтимоий тармоғида ҳам жорий этилмоқда, деб ёзади UZZOOM.
Сўнгги янгиланишларни олган фойдаланувчилар истасалар лайклар сонини кўришни ўчириб ташлашлари мумкин.
Instagram тармоғида лайклар сонини яшириш учун пост тепасидаги учта нуқта билан белгини босиш ва «Лайклар сонини яшириш» бандини танлаш керак.
Facebook’да эса «Менинг профилим» → «Созламалар» → «Реакциялар» бўлимига ўтиш керак бўлади.
Муҳим жиҳат: лайклар ҳисоблагичини яшириш уни бошқа фойдаланувчилар учун яшириши, аммо шу билан бирга, аккаунт эгаси фаолият статистикасини кузатиши мумкин бўлишини унутманг.
ЎҚИНГ: Энг «очофат» 50 илова: Instagram, Telegram, TikTok... (инфографика)