HMD Global Nokia смартфонларидаги камераларнинг стандарт иловаларини янгилади
HMD Global компанияси Nokia смартфонлари учун камераларнинг йирик янгиланган иловасини тақдим этди.
XDA нашрининг тарқатган хабарида айтилишича, янгиланиш билан 90.0.1123.20 версияси таъминланган ва у 247 МБ’га эга. Унинг интерфейси толиқ ўзгаришни бошдан кечирди. Бундан ташқари, дастурчилар уни Motion Stills функцияси билан бойитди. Бундан кўзланган ғоя шундан иборатки, суратга олишгача ва олингандан кейин фрагментлардан GIF-тасвирини чиқариш. Шунингдек, энди камера иловасида Google Lens билан вкладка ҳам мавжуд. Уни бошқа ишлаб чиқарувчилар ҳам аллақачон жорий қилган. Масалан, OnePlus ва Motorola.
ЎҚИНГ:«Энг кутилаётган смартфон» Nokia 9 эмас экан, компания унда олинган қойилмақом суратларни тарқатди!
Янги версиядаги иловалар Nokia 6.1 Plus ва Nokia 5.1 Plus смартфонларига ўрнатилди. Шунингдек, янги иловалар билан Nokia 7 Plus ва Nokia 8 Sirocco ҳам таъминланган. Яқин кунларда уларнинг сафи яна кенгайиши ҳақида маълумотлар ҳам бор.
ЎҚИНГ:Nokia энг кутилган флагманини кейинги ҳафтада тақдим этяпти!