Инҳа университетидаги «Очиқ эшиклар куни»га марҳамат!
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети мактаб ўқувчилари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари, ҳамда уларнинг ота-оналари учун «Очиқ эшиклар куни»ни ўтказади. Бу хусусда мазкур таълим даргоҳининг расмий сайти хабар бермоқда.
ЎҚИНГ: Тошкентда болаларга дастурлаш ва робототехникани ўргатувчи RoboCraft курслари очилмоқда
Бу йил Тошкент шаҳридаги Инҳа университети маъмурияти «Очиқ эшиклар куни»ни 2019 йилнинг 16 февралида ўтказади.
«Очиқ эшиклар куни» Зиёлилар кўчаси 9 манзилдаги Тошкент шаҳридаги Инҳа университети биносида, соат 10.00да бошланади.
«Очиқ эшиклар куни» давомида ташриф буюрувчилар университет, ҳамда талабалар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишишлари мумкин бўлади.
Тошкент шаҳридаги Инҳа университети вакиллари абитуриентлар, ҳамда ота-оналарнинг барча саволларига батафсил жавоб қайтаради.
ЎҚИНГ: Дастурлашни ўрганувчилар учун онлайн ресурслар тўплами