iPhone 7: +Plus, +Pro … Apple ўз шаъни учун “жангга” тайёрланмоқда

iPhone 7: +Plus, +Pro … Apple ўз шаъни учун “жангга” тайёрланмоқда

19 июнь куни хитойлик смартфон етказиб берувчи компаниялардан бири эълон қилган суратда iPhone 7 смартфони 3 хил талқинда  тасвирланган. Яъни, iPhone 7, iPhone 7 Plus ҳамда iPhone 7 Pro.

Апрель охирида Apple раҳбари Тим Кук iPhone 7 ҳақида тўхталиб, унинг фойдаланувчи усиз яшай олмайдиган ўзига хос жиҳатга эга бўлишини айтган эди. Ҳозирча iPhone’нинг навбатдаги авлодига хос ўзига хосликнинг нима экани аниқ эмас.

Япониянинг Nikkei нашри iPhone 7 ташқи жиҳатдан iPhone 6 ва iPhone 6s’дан фарқ қилмаслигини, Jackdaw Research и Moor Insights & Strategy маркетинг компанияси эса дизайннинг ўзгаришсиз қолиши катта хато бўлиши, iPhone савдоси янада тушиб кетишини маълум қилган эди.

iPhone 7 смартфонини ишлаб чиқариш шу йилнинг баҳор ойидан бошлаб юборилган. Шу сабабли, ҳозир қурилманинг норасмий суратлари тез-тез эълон қилинмоқда.

Дизайнинг умумий жиҳатлари навбатдаги авлод айфонларида ҳам сақланиб қолинади. iPhone 7’да 4.7 дюймли FullHD, iPhone 7 Plus’да эса 5,7 дюймли QHD экран бўлади. Шунингдек, унда 2 камера ва Smart Connector порти мавжуд бўлади.

iPhone 7 ва iPhone 7 Plus билан бирга iPhone 7 Pro — 5,7 дюйм экранли мегасмартфон ҳам тақдим этилади. Унинг аккумулятор сиғими 3500 мА соат бўлиши кутилмоқда. Смартфон ультра сермаҳсул А10x процессорига эга бўлади. Ундаги док-коннектор ёрдамида уни клавиатура ёки бошқа қурилмалар билан улаш мумкин бўлади.

Шунингдек, iPhone 7 “ақлли телефон”и билан бирга 1-2 метр масофадан қувватлаш имконини берувчи док-станция, махсус қувватлаш идишига эга симсиз аудио қулоқчин ҳам намойиш қилинади.

Мазкур қурилмаларнинг бири OLED технологиядаги экранга эга бўлиши, 2 SIM-картали талқинда ишлаб чиқарилиш ҳақида хабарлар мавжуд.

iPhone 7’нинг экран панелидаги бош тугма клавиши энди сенсор кўринишга ўтади. TouchID тизимга кириш тугмаси ҳам экран қисмидан жой олади.

Apple Хитойдаги “арзончи” рақиблари боис нарх-наво масаласида ўйлаб иш кўриши аниқ. Сентябрь ойида тақдим этилиш кутилаётган iPhone 7’нинг 32 Гбайт.ли талқини 550 ёки 600 АҚШ доллари нархида сотувга чиқарилади. Қолган икки талқиннинг кейинги йилда савдога чиқиши тахмин қилинмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.