LG G6 Mini’нинг илк суратлари тарқалди

  •   DiMaX
  •  1345
  •  01.05.2017 10:26

LG G6 Mini’нинг илк суратлари тарқалди

LG’нинг флагман смартфони – G6 модели апрелда бозорларга чиқди ва ўзига яраша оммалашиб бормоқда. У бир сутка муз ичида «жон сақлагани»ни ҳам таъкидлаш керак.

Энди эса компания тез орада унинг нисбатан ихчамлаштирилган версиясини ҳам тақдим этадиган кўринади. Бу маълумот ҳозирча расман тасдиқланмаган, бироқ ҳали тақдим этилмаган LG G6 mini’нинг фотосуратлари аллақачон интернетда тарқалиб улгурди.

Ўзининг 5,7 дюйм диагоналга эга дисплейли «катта» моделидан фарқли равишда, мини-вариант экрани диагонали 5,4 дюйм бўлади.

LG G6’нинг иккала моделида ҳам томонларнинг ўзаро нисбати бир хил – 18:9. Афсуски, янги ихчам телефоннинг бошқа хусусиятлари сирлигича қолмоқда.

Эҳтимол, LG бу мини-версиянинг қийматини пасайтириш мақсадида унинг ичидаги ниманидир алмаштирар. Ёки барча функционалини шу ҳолида сақлаганича, нархини баланд қўяр.

Дарвоқе, яна бир нарсани эслатиб ўтиш керак: LG G6 mini – мазкур смартфоннинг «расмий» номи эмас.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!