Маданиятни тарғиб этишда инновацион технологиялардан фойдаланилади

Маданиятни тарғиб этишда инновацион технологиялардан фойдаланилади

"Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида"ги президент қарорига кўра, маданият соҳасида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилади, маданиятни янада кенг тадқиқ ва тарғиб этишда инновацион ғоялар ва технологиялардан самарали фойдаланилади. 

Қарорда айни пайтда миллий маданиятни янада ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган бир қатор тизимли камчиликлар мавжулиги, хусусан, замонавий медиа маконда миллий маданиятимиз муносиб ўрин эгалламагани, соҳага ахборот-коммуникация технологиялари тўлиқ жорий этилмагани соҳани кенг тадқиқ ва тарғиб этиш, халқаро маданий жараёнларга талаб даражасида интеграция қилишга йўл бермаётганлиги таъкидланган.

ЎҚИНГ: Тадбиркорлик ва стартапларни молиялаштиришни ривожлантириш бўйича президент фармони кучга кирди