Марказий банк Humo пластик карталарининг муомалага чиқарилиш кунини айтди!

  •   DiMaX
  •  1582
  •  17.04.2019 13:01

Марказий банк Humo пластик карталарининг муомалага чиқарилиш кунини айтди!

Бугун – 2019 йилнинг 17 апрелида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки матбуот анжумани ўтказди. Унда маълум қилинишича, Humo карталари 1 май кунидан чиқарилади, деб ёзади Spot нашри.

ЎҚИНГ: «Uzcard» ва «Мир» кобейжинг карталари: пластик карталаримиз энди Россия банкларида ҳам ўтадиган бўлади!

Айни пайтда Марказий банк ҳамда тижорат банкларининг ходимлари учун бир нечта Humo карталари синов режимида чиқарилган. Улардан тахминан апрелнинг охири – май ойи бошларида фойдаланиш мумкин бўлади.

Humo карталарини қабул қилувчи 47 990 та терминал аллақачон ўрнатилган.

«Биринчи навбатда терминаллар ўрнатдик, чунки Humo карталари эгалари тўлов билан боғлиқ муаммоларга дуч келмасликлари лозим. Бу терминаллар ҳозирча UzCard карталарини қабул қилмайди. Аммо келажакда уларни ҳам қабул қиладиган бўлиши борасида музокаралар олиб борилмоқда. Шуниси ҳам борки, мазкур терминаллар MasterCard, Visa ва UnionPay карталарини ҳам қабул қилади», – дея хабар беради Марказий банк.

Хабарга кўра, иш ҳақлари лойиҳалари доирасида карталар эмиссияси бепул асосда амалга оширилади. Тижорий эквайринг учун 0,2 фоизгача, интернет эквайринг учун эса – 0,1 фоизгача комиссия пайдо бўлади.

ЎҚИНГ: Humo тизими иш бошлагач, Uzcard пластик карточкалари ишламай қоладими?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.