Марсда яшаш учун етарлича шароит бор

  •   Saroy
  •  968
  •  24.10.2018 11:50

Марсда яшаш учун етарлича шароит бор

Марс сайёрасининг ерости сувларида микроорганизмлар яшаши ва кўпайиши учун етарлича кислород бор экан.

Марс атмосферасида кислород таркиби фоизнинг ҳам саноқли улушини ташкил этади. Бу эса организмида оқсил бўлган жонзотларнинг яшаши учун жуда камлик қилади. Аммо аэроб организмлар учуни  керакли бўлган газ Қизил сайёрада етарли миқдорда экан. Яқинда Калифорния технологиялар институтининг бир гуруҳ  олимлари шу ҳақда мақола эълон қилишди.  

ЎҚИНГ:  Марсда улкан кўл топилди

Олимлар совутилган суюқликда кислород аралашмасининг назарий моделини яратишди. Кейин улар Марс шароитида аралашманинг аҳамиятини ҳисоблаб чиқишди. Тадқиқот маълумотларига кўра, қутб доирасига яқин ҳудудларда суюқ сувда бир куб метрда 2 бирликка етадиган кислород аралашмаси мавжуд экан. Бу эса микроорганизмлар ривожланиши учун керак бўлган шароитдан ҳам ўнлаб баробар кўп, демоқда олимлар.

Тадқиқотчилар, шунингдек Марс сувларида сўнгги 20 миллион йил давомида кислород миқдори қанчалик ўзгарганига ҳам аниқлик киритдилар. 5 миллион йил давомида Марсдаги иқлим шароити кислород аралашмасининг юқори концентрациясига сабаб бўлган, яъни аввалги даврлар билан таққослаганда 200 баробарга кўпайган.

ЎҚИНГ: Соғмикан, омонмикан? Уч ойдирки NASA марсоход билан алоқа қила олмаяпти