Motorola ўзининг смарт-колонкасини чиқармоқда. Nokia қараб турармиди

  •   Saroy
  •  889
  •  18.08.2018 15:39

Motorola ўзининг смарт-колонкасини чиқармоқда. Nokia қараб турармиди

Motorola ҳам ўзининг Google Mini ёки Amazon Echo колонкаларига ўхшаган  “ақлли” колонкасини чиқаришга ҳозирлик кўрмоқда. AndroidPure нашри ушбу қурилма билан боғлиқ маълумотларни ўқувчилари билан баҳам кўрди.

Ташқи томондан Motorola колонкаси Google Home ва  HomePad қурилмаларини эслатади. Корпуси пластикдан ясалган. Ўзининг «думолоқлиги» сабабли қурилма овозни барча томонга йўналтира олади.

Колонка ARM Cortex-A53 базасидаги процессор бошқарувида ишлайди, Bluetooth ва Wi-Fi ҳам бор. Қолаверса, у “ақлли” уйларда бошқа қурилмаларни ҳам бошқара олади.

ЎҚИНГ:Meizu 16 тақдимотида Meizu Gravity колонкаси ҳам намойиш қилинади

Колонка қандай овозли ёрдамчи билан таъминланиши ошкор этилмаяпти. Бироқ у ИИ-ассестент бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Унинг имкониятлари ҳам Amazon’нинг Alex’идагидек бўлади, яъни вертуал ёрдамчи мусиқани қўшиши, қўнғироқ қилиши, янгиликларни ўқиши, об-ҳаво ҳақида гапириши, интернетдан керакли маълумотни топиши, таймерни белгилаши мумкин.

Бундан ташқари, болалар режими ҳам бор. Аппарат болалар буйруғини эшитса болалар режимига ўтади. Шу билан бирга қидирув сўровлари активацияси фильтрланади ва ёши кичкиналар учун махсус контент пайдо бўлади: эртаклар ва болалар қўшиқлари.

ЎҚИНГ:Huawei учта смарт-колонка таклиф этмоқда

Колонканинг диаметри 90 мм ва оғирлиги  280 грамм. Анонс қилинадиган куни ва тахминий нархи айтилмаяпти.

Яна бир тарқалган миш-мишга қараганда HMD Global компанияси ҳам ўзини колонка чиқарувчилар сафида кўришни режалаштирган ва Nokia бренди осита смарт-колонка чиқармоқчи. Бу ҳақда Хитойдаги  ижтимоий тармоқлардан бири  Weibo сайтида маълум қилинди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!