Nubia Z18S эмас, балки Nubia X: қўш экранли «аломат» смартфон компаниянинг 6 йиллиги санасида тақдим этилади
ZTE корпорациясининг шўъба корхонаси Nubia Z18S смартфонини тайёрлаганлиги ҳақида хабарлар берганмиз. Энди аниқланишича, бозорга у Nubia X номи остида тақдим этилади.
ЎҚИНГ: ZTE Nubia Z18s: қўш экранли «аломат» смартфон TENAA’га чиқди, уни «жонли» видеода томоша қилинг!
Бу маълумотни Nubia компанияси ижрочи директори Ни Фей (Ni Fei) эълон қилган. Мазкур гаджетнинг тақдимоти шу йилнинг 31 октябрида – компаниянинг олти йиллиги нишонланадиган санада бўлиб ўтади.
Nubia X смартфони иккита тўлақонли экран – диагонали 6,26 дюймлик суюқ қристалли дисплей ҳамда 5,1 дюймлик OLED-экранга эга. Якка кристалли Snapdragon 845 билан ишловчи ушбу девайс тезкор хотира ҳажми 8 гигабайтгача, доимий хотира ҳажми эса 128 гигабайтгача бўлган вариантларда таклиф этилади.
«Аломат» смартфоннинг фақат бир томонида камера бўлади; уям жуфт модулли – 24 ва 16 мегапикселли датчиклардан иборат. Nubia X моделининг 3800 мА/соатлик аккумулятори тезкор қувватлаш технологиясига эга. Ушбу телефон Android 8.1 Оreo операцион тизим талқини ўрнатилган ҳолда чиқарилади.