Одноклассники фойдаланувчилар фотосуратлари рейтингини ишга туширди

Одноклассники фойдаланувчилар фотосуратлари рейтингини ишга туширди

Одноклассники ижтимоий тармоғида янги хизмат жорий этилиб, ушбу хизмат орқали фойдаланувчилар дўстлари саҳифаларида ўз профилининг энг машҳур фотосуратларини кўриши мумкин. “Энг яхши фотосуратлар” хизмати фойдаланувчиларга ҳаётининг ёрқин дамларини эслашга ва уларни яқинлари билан улашишга ёрдам беради, ОКдаги муаллифлар эса фотосуратлар рейтинглари орқали обуначиларига қайси контент кўпроқ маъқул келганлигини кўриши мумкин.

Айни пайтда энг яхши фотосуратлар бўлими барча фойдаланувчиларда ОКнинг десктоп версиясидаги “Фото” хизматида пайдо бўлди. Унда 2015 йилдан бошлаб энг машҳур суратларни ҳам, яқин кунларда, охирги уч ой ичида юкланган энг яхши фотосуратларни ҳам кўриш мумкин. Фотосуратлар “Класс!” баҳолари сонига қараб сараланади.

Ушбу янги хизмат тури нафақат ўзининг ва дўстларнинг машҳур фотосуратларини томоша қилиш имконини беради, балки ОКдаги муаллифлар учун қулай воситага ҳам айланади. Ушбу хизмат орқали обуначилар қайси фотосуратларга нисбатан ўзининг энг кўп фикрларини қолдиришини билиб олиш мумкин. Хизматдан биринчилардан бўлиб телебошловчилар Регина Тодоренко ва Жанна Бадоевалар фойдаланди. Масалан, Тодоренко обуначилари ўртасида телебошловчи портретлари ва унинг Влад Топалов билан селфилари машҳур, Жанна Бадоева обуначилари эса телебошловчининг ва унинг хонаки ҳайвонлари ёрқин суратларига юзлаб “Класс!” баҳоларини қўядилар.

“Энг яхши фотосуратлар” хизмати созламалари профилда қўйилган созламаларга ўхшаш. Масалан, агар фойдаланувчи альбомлари омма учун очиқ бўлса, унинг энг яхши фотосуратларини ижтимоий тармоқдаги барча фойдаланувчилар кўриши мумкин. Энг машҳур фотосуратлар рейтинги яқин орада юкланган суратлар учун уч кунда бир марта, барча фотосуратлар жойлашган асосий илова учун – ҳафтада бир марта янгиланади.

“Фото” хизмати Одноклассникида фаол ривожланиб бормоқда. Яқин кунларда ОКда фотосуратларни эълон қилишдан аввал уларга стикерларни илова қилиш имконияти пайдо бўлди. Яна бир янгиланиш – профилдаги фотосуратни эмодзига ўхшаш суратга айлантириш имкониятидир. Янги функциялар шарофати билан фойдаланувчилар нафақат дўстлари ва яқинлари билан эсдалик фотосуратларини улашиши, балки уларни ёрқин ҳиссиётлар ва тасвирлар билан тўлдириши ҳам мумкин.

ЎҚИНГ: Одноклассники мобил ўйин ишлаб чиқарувчиларига 200 млн. рублдан ортиқ суммани тўлаб беради

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.