Oppo AX5 Сингапур ва Тайванда сертификациядан ўтди
Oppo компанияси сўнгги пайтлари жуда кўп янги смартфонларни намойиш қилди. Кўриниб турибдики, ишлаб чиқарувчи бу билан тўхтаб қоладиганга ўхшамаяпти. Куни кеча янги Oppo AX5 қурилмаси CPH1851 рақами билан Сингапур ва Тайванда сертификациядан ўтди.
Фотографияга ва ҳисоботга таянадиган бўлсак, янги қурилма шишали корпусга эга бўлади. Унинг олд томонидаги панелига кенг форматли дисплей қирқмаси билан жойлаштирилади. Унда олд камера, гаплашиш динамиги ва датчиклар ўрнатилади. Қурилманинг орқа томонида иккиталик асосий камеранинг кўзчаси бор, аммо бармоқ излари сканери кўринмайди. Бу дегани, Oppo AX5 фақат Face Unlock функцияси билан таъминланади.
ЎҚИНГ: Oppo F9 Geekbench маълумотлар базасида пайдо бўлди
Таассуфки, смартфоннинг бошқа ўзига хос жиҳатлари ҳақида маълумот берилмаган. Ҳужжатда фақат, девайс иккита sim-карта, шунингдек Bluetooth, Wi-Fi, LTE ва GPS билан таъминланиши ҳақида айтиб ўтилган.
ЎҚИНГ: Oppo уч камерали смартфонини намойиш қилди