Ўзбекистон музейларига энди дунёнинг исталган нуқтасидан онлайн саёҳат қилиш мумкин!

  •   DiMaX
  •  761
  •  01.07.2019 15:49

Ўзбекистон музейларига энди дунёнинг исталган нуқтасидан онлайн саёҳат қилиш мумкин!

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва Google Arts & Culture Ўзбекистон музей коллекцияларининг каталогини онлайн жойлаштиришга келишиб олди. Бу ҳақда Minbar нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Самарқандда Smart-музей очилди – у Марказий Осиёда ягона!

Google Arts & Culture – жаҳоннинг 70 та мамлакатидаги 1200 та музей, галерея ва бошқа ташкилотлар экспонатларининг онлайн коллекциясидир. Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ўзбекистонда биринчилар қаторида ушбу платформанинг ҳамкори бўлди.

Ҳозирча платформада Ойбекнинг уй-музейидаги экспонатлар ва "Қўрғон чироқ" видеоинсталляциясининг онлайн кўргазмаси ишга туширилди. Энди тақдим этилган экспонатларни дунёнинг исталган нуқтасидан туриб томоша қилиш мумкин. Google Arts & Culture томонидан навбатдаги босқичда Ўзбекистон музейлари учун 3D-турларни ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Google Arts & Culture сервиси дунё кўргазмаларига ташриф буюриш ва санъат асарларини кичик деталларда ўрганиш имконини беради. Шунингдек, бу ерда жаҳон маданияти ва санъати бўйича тарихий маълумотлар ва даврий нашрлар, фотосуратлар, видеороликлар, қўлёзмалар, шаҳарлар ва архитектура ёдгорликлари ҳамда табиат ажойиботлари бўйлаб экскурсиялар тақдим этилган.

ЎҚИНГ: Туризмни ривожлантириш мақсадида қўшимча реаллик технологияси қўлланиладиган “NAZZAR” мобил иловасини жорий этилади

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.