Президент мактабларининг расмий веб-сайти ишга тушди
Кўпчилик қизиқиш билдираётган Президент мактабларининг расмий веб-сайти — pm.xtv.uz ишга тушди. Ушбу веб-сайт орқали Президент мактаблари фаолияти ва бошқа қизиқтирган саволларга жавоб олишингиз мумкин, деб ёзади ЎзА.
ЎҚИНГ: Энди фарзандингизнинг баҳоларини онлайн кузатиб бора оласиз!
Сайтда Президент мактабларининг Call center (ишонч телефони), қабул жараёни ҳақидаги ва бошқа маълумотлар ҳам ўрин олган.
Хусусан:
- мактаб ҳақида;
- STEAM таълим ҳақида;
- қўшимча имкониятлар;
- онлайн қабул;
- топшириладиган ҳужжатлар;
- бўш иш ўринлари;
- халқ таълимига оид янгиликлар;
- ва бошқалар.
Шунингдек, Президент мактабларининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали ҳам янгиликларни мунтазам кузатиб боришингиз мумкин:
Telegram: https://t.me/prezident_maktablar
Facebook: https://facebook.com/prezident.maktablar
Instagram: https://instagram.com/prezident_maktablar
Таъкидлаш керакки, Президент мактабларининг расмий веб-сайти айни дамда бетаа-талқинда фаолият кўрсатмоқда.
ЎҚИНГ: Энг яхши битирувчилар ТАТУга имтиҳонсиз қабул қилинади!