Қўшни мамлакатда барча йирик қидирув сайтлари блоклaнди
Тожикистон душанба – 20 май кунидан бошлаб барча йирик қидирув сайтларга кириш имкони чеклади. Буни «РИА Новости» хабарига таяниб Sof.uz нашри ёзмоқда.
ЎҚИНГ: Қўшни давлатдаги ташкилот влогерларни ўз назоратига олмоқчи!
Буни мамлакатда фаолият кўрсатувчи телекоммуницион компаниялар ҳам тасдиқлади, дейилади хабарда.
«Ҳукумат бутун мамлакат бўйлаб қидирув сайтларни блокировка қилиш ҳақида қарорни қабул қилди», – деб маълум қилинди TCell, «Билайн» ва «Мегафон» компанияларида.
Президент матбуот хизматида ҳукумат томонидан бундай қарор ёки фармойиш қабул қилинмагани айтилган. Ваколатли бўлган идора – Алоқа хизмати эса бу борада бирор изоҳ бермаган.
ЎҚИНГ: Комил Алламжонов: «Хорижий сайтлардан тўлиқ фойдаланиш мумкин бўлади»