Ромсиз Lenovo Z5 смартфони: орқа корпуси шишали бўлади

  •   Saroy
  •  1745
  •  31.05.2018 12:27

Ромсиз Lenovo Z5 смартфони: орқа корпуси шишали бўлади

Яқинда Lenovo компанияси расмий вакили ромсиз Lenovo Z5 смартфони 5 июнда намойиш этилишини маълум қилганди. Куни кеча эса, девайснинг орқа қисми сурати кўрсатилди.

ЎҚИНГ: Lenovo Z5 флагмани ҳатто қуввати 0 фоизга тушганда ҳам ишлайди

Афсуски, тасвирда орқа панель тўлалигича кўрсатилмаган. Шунга қарамай,  смартфоннинг орқа корпуси шишали, роми металдан ишланган қирралари қайрилган бўлиши кўриниб турибди. Шунингдек, махсус товланиб турувчи ранг берилган (Huawei P20 Pro’даги Twilight рангини эслатади)

Қурилма  томонлар нисбати 18 га 9 бўлган, экраннинг қарийб, 95 фоизини эгаллаган ромсиз дисплей билан жиҳозланиши маълум. Шунингдек, унга 4 ТБ ички флешка ҳамда қўш камера, сунъй онг  функцияси ва кутиш режимида 45 кунгача ишлайдиган батарея  ўрнатилган. Яна бир устунлиги: смартфон қуввати 0 фоиз бўлиб қолганда ҳам ўчиб қолмайди. Ҳозирча смартфон янги Snapdragon 845 чипи  ва  6/8 ГБ ОЗУ  билан жиҳозланиши ҳақида айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Lenovo Z5 смартфони кутиш режимида 45 кун ишлаши мумкин