Samsung энг арзон смартфони – Galaxy M10’ни тақдимотдан аввал тасодифан «сотиб қўйди»
Жанубий кореялик техногигантнинг яқин орада энг кутилаётган маҳсулоти – Galaxy S10 туркумидаги флагман смартфонларидир. Аммо Samsung бундан бошқа ҳам турли янги гаджетларини тайёрламоқда.
ЎҚИНГ: CES 2019’да Samsung нималарни кўрсатмоқчи? (СПОЙЛЕР: бу рўйхатда бирортаям смартфон йўқ!)
Жумладан, Samsung корпорациясининг энг ҳамёнбоп смартфони – Galaxy M10 модели ҳам тақдимотга тайёр. Мазкур қурилма яқиндагина АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (FCC) маълумотлар базасида SM-M105 модел рақами остида рўйхатдан ўтган эди.
Энди эса ушбу смартфон ҳақидаги маълумотлар Samsung техник қўллаб-қувватлаш хизматининг расмий сайтида ҳам акс этди. Galaxy M10 у ерда SM-M105F/DS модел рақами билан қайд этилган; бу эса унда иккита SIM-карта уячаси мавжудлигидан далолатдир.
Samsung Galaxy M10 ҳақидаги ушбу маълумот сайтга тасодифан – ходимлардан бирининг эҳтиётсизлиги туфайли чиқиб кетган. Буни сезиб қолиб, мазкур саҳифани тезда ўчиришган, аммо бунгача фойдаланувчилар ундан скриншот олиб улгуришган.
ЎҚИНГ: РАСМАН: Энг арзон Galaxy M смартфони 6 дюймлик экран ва 3400 мА/соатлик аккумуляторга эга!