Samsung Galaxy A71'нинг янги рендерлари чиқди

Samsung Galaxy A71'нинг янги рендерлари чиқди

Сўнгги бир неча ҳафта ичида Samsung'нинг ўрта тоифадаги Galaxy A71 смартфони ҳақида кўп маълумот тарқалди ва девайснинг қандай кўринишида бўлиши ҳам оммага маълум бўлди. Шунингдек, нуфузли манбалар ва Evan Blass'нинг сўнги твитларига кўра, A71 ҳақида тарқатилган аввалги маълумотлар тўгри бўлиб чиқди.Galaxy A71 ҳозирги Galaxy Note10 каби Infinity O-AMOLED дисплейида бўлиши кутилмоқда. Бундан ташқари, смартфоннинг ён ва юқори томон ромлари жуда ингичка бўлади. Афсуски, Evan Blass гаджетнинг суратидан бошқа нарсани тақдим этмаган.

Galaxy A71 келаси йилнинг 20 февралида, яъни ҳар йили Барселонада ўтказиладиган Бутунжаҳон Мобил Конгресси тадбирида Galaxy S11 гаджети билан биргаликда намойиш қилиниши мумкин.

ЎҚИНГ: Galaxy A71'га илк назар: дизайн ва техник жиҳатлар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.