Тўққиз асрлик «шумерлар уяли телефони»нинг сири фош бўлди!
Яқинда Австрияда антиқа артефакт – сополдан ясалган мобил телефон нусхаси топилганлиги ҳақида миш-миш тарқалган эди. Унинг тугмачалари ва дисплейида ҳатто қадимий Бобил (Вавилон) халқи – шумерлар ёзувига мансуб белгилар ҳам туширилган эди.
ЎҚИНГ: Янги технология қадимий пирамида остидан «нариги дунёга йўл» топди!
Энди эса шу масалага ойдинлик киритилди: аниқланишича, ўша суратдаги сопол мобил телефон чиндан ҳам мавжуд экан! Бироқ мазкур артефакт миш-мишларда айтилганидек шумерлар маданиятига тегишли ҳам, унчалик қадимий ҳам эмаслиги ойдинлашди.
Маълум бўлишича, шумерлар ёзувига ўхшаш белгилар туширилган сопол уяли телефонни немис ҳайкалтарошлари – Карина ва Карл Вейнгартнер (Karin and Karl Weingärtner) ясашган экан. Улар буни шунчаки, «агар қадимий шумерларда уяли телефон бўлса, у мана шундай кўринишга эга бўларди» дея ҳазил тариқасида тайёрлашган.
Демак, суратдаги телефон – чиндан ҳам арт-объект, аммо қадимий эмас, балки замонавий санъат намунаси бўлиб чиқди. Яхшиси, ҳақиқий ва замонавий телефонларни атиги 299 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олган маъқул.
ЎҚИНГ: Энг зўр Android смартфонлари рўйхати билан танишинг (2019 йил, куз)