Урганчда трафик ўғриси ушланди

  •   DiMaX
  •  1532
  •  29.09.2018 16:32

Урганчда трафик ўғриси ушланди

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида уяли алоқа воситасидаги интернет трафикларини ўғирлаб келган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси маълум қилди, деб ёзади Turon24 нашри.

ЎҚИНГ: Энг хавфли кибер-ўғри қўлга олинди

Урганч шаҳар ИИБга мобил телефонидаги интернет трафиклари тўсатдан йўқолиб қолаётгани тўғрисида бир неча фуқародан мурожаат келиб тушади. Кибержиноятчиликка қарши кураш бўлимининг тезкор ходимлари текширув-суриштирув ишларини олиб боради.

Аниқланишича, Урганч шаҳрида яшовчи, 1992 йилда туғилган И.Д. 2012 йилнинг декабрь ойидан 2018 йилнинг июнь ойигача 58 нафар фуқаронинг қарийб 13 ярим миллион сўмлик интернет трафигини ўғирлаган.

Ҳозир мазкур ҳолат юзасидан И.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Pocket Sense – смартфонни ўғирлашдан сақловчи ишончли илова