Уйда керак бўладиган 10 та ноутбук: Windows’да ишлайдигани

  •   Saroy
  •  2409
  •  12.09.2018 09:45

Уйда керак бўладиган 10 та ноутбук: Windows’да ишлайдигани

Стационар компьютер жонингизга тегдими, ёки шунчаки бир жойда ўтираверишдан безор бўлдингизми, демак сизга ноутбук харид қилиш вақти келибди. Сиз учун “уй ноутбукининг” 10 та варианти бор: «арзони», қудратлиси ёки бизнес-класс. Ва барчаси универсаль ва ҳаммамизга таниш  Windows бошқарувида.

 «Арзони»

Биринчи галда, сизга ўзи ноутбук нега керак, деган саволга жавоб беринг. Ҳар кунги ишлар учун: ҳужжатлар билан ишлаш, интернет, фильмлар? Эҳтимол, сизга кичик ҳажмдаги, енгили ва унчалик қиммат бўлмаган наутбук керакдир. Бунақаси уйингизда умуман жой эгалламайди ва уни шух болакайларнинг қўлига ҳам қўрқмай, бемалол берса ҳам бўлади. Агар у планшет бўлса ва яна клавиатурани ҳам уласа бўладигани янаям яхши. Хуллас бошлаймиз:

Lenovo Miix320 — клавиатуранинг кераги йўқ!

«Персональ компьютер» деганда ҳозир ҳеч ким болаликдаги айлантириб бўлмайдиган оғир стационар компьютерни тушинмайди. Бундай  образ аллақачон реаллик билан алоқани йўқотган. Бугунги кунда анчайин кучли компьютер деганимиз ҳам экрани 10 дюмли оддий планшет бўлиши мумкин ва буни Lenovo Miix320  аъло даражада тасдиқлайди.

Intel Atom платформасидаги планшет барча одатдаги идора дастурини видеоплеерлар ва браузерларни қўллаб қувватлайди. Унга муаммосиз катта мониторни исталган периферияда улаш мумкин.

Кейин ноутбукдан клавиатурани ажратамиз, альбомга мўлжаллаб ағдарамиз ва ўзимизга қулай тарзда деванга ётиб олиб мақолаларни, китобларни ўқиймиз, видео кўрамиз. Шу билан бирга, қулай клавиатура билан  USB-портали ҳам  комплектга киради. Тугал бахт учун яна нима керак, симсиз сичқонча сотиб олиш қолди, халос.

Acer Spin 1 — энг арзон «трансформер»

Acer Spin 1 ноутбук  ҳам, планшет ҳам бўла олади, аммо озгина бошқача. Ишлаш самарадорлигига салбий таъсир этмаслик учун ишлаб чиқарувчи шунчаки 360 даражага буриладиган ўзига хос илмоқдан фойдаланган. Шу билан бирга, операцион тизим  тўхтаб қолмасдан ва қайта юкланмасдан бир зумда стандарт ҳолатдан 10 бармоқли сенсорли қўшиш режимига ўтади.

Албатта, озроқ қўполроқ бўлади, аммо  «ичи» ҳам анчагина кучли  — Intel HD Graphics 505 ўрнатилган тўртядроли Intel Pentium керакли ўйинлар учун ожизлик қилади, аммо барибир жуда тез ишлайди ва кўп вазифаларни ишонч билан ҳал эта олади. Муҳими,  — у жуда арзон ноутбук.

Prestigio Smartbook 133S — «арзон»  Россиядан чиқади

Ушбу ноутбук рўйхатдаги энг арзони, эҳтимол,  ноутбуклар бозоридаги энг арзонидир.

Нафақат арзон: 13,3 дюймли Full HD IPS экрани  M.2 SSD хотирани қўллаб қувватлайди, ёруғ кунда батареяда ишлайди ва қалинлиги атиги 13 мм. Демак таътилга чиққанингизда у сизга идеал ҳамроҳ бўлади? Албатта, “оғир” графикли дастурларни ва ўйинларни  кўтара олмас, лекин  бундай вазифаларни тўлақонли операцион тизимдаги ва нархи Хитойнинг арзон смартфони баҳосида бўлган ноутбукдан кўтиш ҳам инсофдан эмасда.

Қудратли, қўшимча имкониятлари билан

Талабни ошириб борамиз: янги ноутбук сотиб олишга қарор қилдингизми, у нафақат утилитарли, балки бежирим, қуввати анчага етадиган ва ўз соҳибини жуда кўп усулларда овунтира оладиган ҳам бўлиши лозим. Шу билан бирга, арзон бўлиши керак. Шунақасини ҳам топса бўлади,  фақат Windows’да ишлайдиганлари орасидан.

Бу классик «ўрта синф», аммо қўшимча опциялари билан, масалан, экранни 360 даражага буриш учун  ишлатиладиган шарнир.

Қиммат бўлмаган бурилувчан экран — Lenovo Yoga 530 ва ASUS VivoBook Flip 14

Экрани қайриладиган «Трансформерлар» ҳозирда жуда оммалашган ва нархи доирасида  энг кенг тарқалган. Бу енгил, ихчам ва ҳамма томонга қайриладиган қурилма бўлиб, ишлаш учун қулай бўлган ноутбук шаклини ва ўйин ўйнайдиган планшет ёки  «консолни» ўзида жамлаган.

Телевизорга пул сарфлаш ҳам шарт эмас, стендапларнинг янги сериясини ёки видеоларни стол устида салат таёрлаётган чоғингизда  ҳам бемалол кўришингиз мумкин.

Сенсор экранли замонавий «трансформерлар» ўзингизнинг ижодий “менингизни” юзага чиқариш учун энг зарур воситага айланиши мумкин. Lenovo Yoga 530 ва ASUS VivoBook Flip 14 моделларини сенсорли ишга тушириш нафақат бармоқлар орқали, балки махсус стилус билан ҳам амалга оширишни назарда тутади. Бу эса уларни расм чизиш ва фотосурат устида ишлаш имконини беради.

Қолаверса, қуввати  10 соатга етади, бу дегани кун бўйи розетка қидирмай ишлашингиз мумкин.

HP Pavilion 14 — «ромсизлик» модаси ноутбукларга ҳам етиб келди

«Ромсиз» смартфонлар билан ҳозирда ҳеч кимни ҳайрон қолдириб бўлмайди, аммо мазкур тренд энди ноутбуклар ҳам етиб келди.  Субъективлик нуқтаи назаридан қарасак, юпқа ром  икки баробар кўпроқ фойдалидир. Ушбу кичик айёрлик туфайли катта диагоналли экранни кичкинагина корпусга жойлаштириш мумкин.

HP Pavilion 14 айнан шундай — юпқа, енгил, ихчам ва чидамли. Ўйлаб ўтирмай уни сумкада ёки рюкзакда ўзингиз билан олиб юришингиз мумкин ва узоқ вақт кўтариб юришдан ҳам асло нолимайсиз.

Қолаверса, бу жажжи матоҳ жуда кўп ишларни бажаришга қодир —  Bang & Olufsen’дан кучли ва юқори сифатли стереодинамик дўстларингиз билан уйда ўтирганингиздами, табиат қўйнидами даврага жон киритади. Аъло даражада IPS-экран ёрдамида уйда ёки йўлда ҳам ўзингизга қулай бўлган кинокўрсатув уюштиришингиз мумкин. 8 авлодгача бўлган Intel Core i7 каби кучли процессор  ҳатто Adobe Photoshop каби оғир дастур устида ишлаётганингизда ҳам панд бермайди.

Acer Swift 3 — кучли ультрабук

Замонавий технологиялар туфайли, “кучли” ҳамда “ихчам” ўртасидаги қурилмани танлашингиз мумкин.

Acer Swift 3 — нарх/сифат нисбати бўйича замонавий ультрабукларнинг энг зўрларидан бири саналади. Тўрт ядроли Intel Core i5 ёки Core i7 процессорлари ҳамда  NVIDIA GeForce MX150 дискретли видеокартаси уни  анчайин кучайтирган.

Бу ноутбук  нафақат исталган дастурда ишлай олади, балки унда уйнаш ҳам мумкин. Тўғри, янги  ультра-графикли ўйинларни ўйнаб бўлмас, лекин Dota 2, CS: GO ёки ҳатто Fortnite  каби машҳур онлайн-хитларни бемалол ўйнаса бўлади.

Аммо, бундай режимда  «тўлиқ бир кун» автоном ишлайдиган қурилманинг қуввати  бир ярим ёки икки соатга етадиган бўлиб қолади, пастпрофилли ултрабучли клавиатура эса матн билан яхши ишлайди, лекин ўйин учун унчалик тўғри келмайди, аммо нима бўлганда ҳам бу қурилма ҳақиқий маънода янгилик бўлди.

Қиммат вариантлари

Сўнгги тоифаси  — премиум. Юпқа, чиройли ва енгил. Уни қўлда ушлаб туриш нафақат ёқимли, балки ишлаш самарадорлиги ҳам жойида. Агар оддийроғини олиб қарайдиган бўлсак, бу албатта  Kia Stiger. Ушбу қурилма сифати жиҳатидан ASUS S410 билан бемалол тиллашади.

ASUS S410 — «арзон» бизнес-класс

Юпқа ром, алюмин корпус, оғирлиги 1,3 кг. Кучли аппарат ва бармоқ излари сканери ҳам қурилманинг хавфсизлигини оширишга мўлжалланган — ҳаммаси бор, етарлича бежирим кўринади, аммо ҳашамдор эмас. Бироқ унда GeForce MX150  4 ГБ видеохотираси билан анчайин илғор саналган видеокарта мавжуд, бу қурилманинг ишлаш самарадорлиги анча ошганлигини билдиради.

HP Spectre 13 — нуфузли «суперкар»

Тўлик комлектацияси:  сенсорли 4К экран,  қора-тилларанг (кумиш ранглиси ҳам бор) жуда юпқа корпус ,  топ процессор, муҳими, тўртпаласали қирқма  Thunderbolt 3.

Буларнинг барчаси шунинг учун ҳам муҳимки, интерфейс орқали   GeForce GTX 1060’га ўхшаш ташқи дискретли видеокартани ҳам улаш мумкин. Бир жуфт ташқи монитор ва яна қулай периферия, қалинлиги худди мактаб дафтаридек келадиган ноутбук: ишлаш самарадорлиги дизайн яратиш учун ҳам,  3D-график учун ҳам, жиддий ўйинлар ўйнаш учун ҳам етади. Бу ҳақиқий маънода кучли қурилма бўлиб, эгаси унда истаган ишини қилса бўлади. Шунга қарамай, аппарат бежиримлигини ҳам сақлаб қолган.

Энди ижод қилувчиларга келсак,  бу борада HP Spectre 13 x360 версияси мавжуд, экрани қайрилади ва стилуси ҳам бор, аммо аппаратнинг ичи бироз кучсизроқ.

 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!