WhatsApp ҳамда Instagram’да ребрендинг: нималари ўзгаряпти?

  •   DiMaX
  •  873
  •  05.08.2019 11:30

WhatsApp ҳамда Instagram’да ребрендинг: нималари ўзгаряпти?

Дунёдаги энг оммалашган мессенжер – WhatsApp ҳам, асосан фото ҳамда видеолар ижтимоий тармоғи – Instagram ҳам битта компанияга қарашли эканини биласиз. Уларга эгалик қилувчи Facebook компанияси ушбу сервисларида ребрендинг ўтказяпти.

ЎҚИНГ: Facebook, Instagram ва WhatsApp ишлашида муаммо юзага келди!

Ўзгаришлар фақатгина уларнинг номларига тегишли: бу сервислар эндиликда тегишлича «WhatsApp from Facebook» ҳамда «Instagram from Facebook» деб номланади. Аввалроқ Workplace ва Oculus иловаларида ҳам шундай бўлган.

Номларнинг ўзгариши ҳақида ҳар иккала сервис ходимлари аллақачон хабардор қилинган, бу маълумотни Facebook вакиллари ҳам тасдиқлашган.

Хабарга кўра, фойдаланувчиларнинг қурилмалари экранларида ушбу иловаларнинг номлари аввалгича қолади. Лекин App Store ҳамда Google Play иловалар каталогларида уларнинг номига «from Facebook» қисми қўшилади. Шунингдек, ушбу ёзув тез орада ҳар иккала дастурнинг заставкаларида ҳам пайдо бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: Марказий Осиё: қаерда қайси мессенжер оммалашган?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!