Хитойда суд жараёни илк бор интернет-мессенджерда ўтказилди

Хитойда суд жараёни илк бор интернет-мессенджерда ўтказилди

Хитойнинг  Хэнань провинциясида илк бор суд жараёни мамлакатдаги энг оммабоп интернет-мессенжер WeChat`да бўлиб ўтди. China Daily нашри маълумотларига кўра, мессенжерда судьялар ва олисдаги адвокатлар ўзаро мулоқот олиб боришган.

Хитойликлар биринчи бўлди

Айтиш керакки, суд жараёнларининг интернет ёки мессенжер ёрдамида ўтказилиши тарихда биринчи бор Хенань провинциясининг Чжэнчжоу шаҳрида содир бўлди. Бу ҳам ўзига хос тарихий тажрибага айланди.

Нега мессенджердан фойдаланилди?

China Daily`да ёзилишича, We Chat мессенжеридан узоқ шаҳарда яшовчи судья ва адвокатлар учун мулоқот воситаси сифатида фойдаланилган. Гувоҳлик чатдаги овозли ёзувда сақлаб олинди ва иш материалларига киритилди.

Бу янги тартиб оммалашадиган бўлса, хитой судларидаги турли тирбандликлар ва овворагарчиликлар янада камаяди. WeChat платформаси эса ташкилий ишлар, мураккаб жараёнларни тезлаштириш ва осонлаштириш учун қулай воситага айланиши мумкин.

WeChat ҳақида

WeChat – Хитойдаги энг машҳур мессенджер саналади. 2015 йилнинг август ойидаги ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда 650 миллион нафар одам мазкур мессенжердан фойдаланмоқда. Ўтган йилнинг охиридаги интернет фойдаланувчиларининг Хитойдаги умумий сони 668 миллион нафар, деб эълон қилинди.

Анъанавий чатлардан фарқли ўлароқ, хитой мессенжерида ўзаро мулоқотдан ташқари банк операцияларидан тортиб, уйга турли егуликларни буюртма қилиш хизматларигача мавжуд.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!