ZTE’нинг энг бақувват – Axon 9 Pro смартфони Geekbench’да ўз кучини синаб кўрди

  •   DiMaX
  •  979
  •  27.08.2018 13:16

ZTE’нинг энг бақувват – Axon 9 Pro смартфони Geekbench’да ўз кучини синаб кўрди

Geekbench бенчмаркининг маълумотлар базасида ZTE компаниясининг A2019G Pro кодли смартфони тестдан ўтказилганлиги ҳақида маълумот пайдо бўлди. Ушбу қурилма бозорга Axon 9 Pro модели сифатида тақдим этилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: ZTE ҳаётга қайтаяпти: Axon 9 дебюти билан

Бенчмаркдаги натижаларига қараганда, Axon 9 Pro русумли гаджетга 6 гигабайт ҳажмли тезкор хотира ўрнатилган. Ҳозиргача тарқалган хабарларга кўра, бу модел доимий хотира ҳажми 64, 128 ва 256 гигабайтлик талқинларда чиқарилади.

ZTE мазкур флагманида саккиз ядроли ва Adreno 630 видеочипли Snapdragon 845 процессори қўллаган. Axon 9 Pro якка ядроли синовда 2399 балл, кўп ядроли имтиҳонда эса 8785 балл натижа кўрсатган.

Geekbench берган маълумотга ишонсак, Axon 9 Pro девайси Android операцион тизимининг 8.1.0 Oreo талқини бошқаруви остида ишлайди. Унинг тақдимоти 31 августдан 5 сентябргача Германияда бўлиб ўтадиган IFA 2018 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши кутилмоқда. ZTE ушбу смартфонини 600 евро нархида сотувга чиқариши тахмин қилинаётир.

ЎҚИНГ: ZTE Axon 9 Pro смартфонининг илк фотосуратини намойиш қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!