25 йиллик ностальгия: Sony қайта чиқарилган PlayStation Classic’ни 100 доллардан сота бошлади!

  •   DiMaX
  •  524
  •  04.12.2018 13:06

25 йиллик ностальгия: Sony қайта чиқарилган PlayStation Classic’ни 100 доллардан сота бошлади!

Бугунги кунда ўйин консолларининг турлари ва функциялари кўп, умуман, ўйин саноати анча ривожланган. Лекин ўтган асрнинг 90-йилларида геймерлар учун асосий приставка Sony PlayStation бўлган.

ЎҚИНГ: Sony PlayStation Classic приставкаси учун ўйинлар рўйхати эълон қилинди

Япон компанияси бундан 25 йил аввал тақдим этилган оригинал PS 1’нинг қайта ишланган версияси – Sony PlayStation Classic консолини тақдим этаётгани ҳақида ёзганмиз.

Айтиш керакки, Sony афсонавий консолнинг айнан ўзини қайта ишлаб чиқармаяпти. Қайта нашрда унинг ўлчами 45 фоизга ихчамлашган, шунингдек, корпусга HDMI ва USB портлар ўрнатилган. Қулайлик мақсадларида хотира картаси ҳам жорий этилган – унга ўйинларнинг айни пайтдаги ҳолатини сақлаб қўйиш мумкин. Аммо приставканинг дизайни ва контроллерлари ўша-ўша – худди 1990-йиллардаги кўринишда.

Қайта ишлаб чиқарилган PlayStation Classic учун 99,99 доллар сўралмоқда. Унинг жамланмасида консол билан бирга иккита оригинал жойстик ҳамда 20 та олдиндан ўрнатилган ўйин мавжуд. Улар қаторига Final Fantasy VII, Rayman, Grand Theft Auto, Resident Evil Director’s Cut ҳамда Tekken 3 сингари хит ўйинлар ҳам бор.

Сайтимизнинг интернет-дўкони – Terashop.uz’да эса сўнгги моделдаги – Sony PlayStation 4 500GB приставкасини 3 385 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўтмишга назар: Sony қандай яратилган?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.