45 йиллик юбилейида Apple нақ 45 дона iPhone 12 Pro Max тарқатяпти, сиз ҳам ютиб олинг!

  •   DiMaX
  •  1761
  •  01.04.2021 12:35

45 йиллик юбилейида Apple нақ 45 дона iPhone 12 Pro Max тарқатяпти, сиз ҳам ютиб олинг!

Бундан роппа-роса 45 йил аввал, айни 1 апрель куни Стив исмли, Жобс ҳамда Возняк фамилияли икки йигит янги компанияга асос солишган. Бугунги кунда Apple номини ва унинг аксарият маҳсулотларини бутун дунё билади.

ЎҚИНГ: Apple ҳақида сиз билган ва билмаган 14 факт

Компания ўзининг 45 йиллик юбилейини ностандарт усулда нишонлашга қарор қилди – iPhone 12 Pro Max флагманидан нақ қирқ бештасини ютуқли ўйинга қўйди! Унда сайёрамизнинг исталган бурчагидаги барча вояга етган хоҳловчилар иштирок этиши мумкин, купертинолик корпорация ютуқни ғолибларга FedEx орқали етказиб беради. Анъанага кўра, ғолиб бу смартфонни рамзий 1 АҚШ долларига «сотиб олади».

Ютуқли ўйинда қатнашиш учун компаниянинг YouTube, Instagram, Twitter, Telegram ва Facebook саҳифаларига обуна бўлишингиз керак. Саҳифада мазкур ютуқли ўйин ҳақидаги топиб, уни лайклашингиз ва исталган бир тилда «иштирок этаман» деб ёзишнгиз лозим. Кейин эса тармоқдаги икки нафар дўстингизни (улар ўзаро дўст бўлмасликлари шарт) тэг билан белгилашингиз ҳамда репост қилишингиз зарур.

Юқоридаги шартларни бажаргач, 2 апрель куни бўлиб ўтадиган ғолибларни аниқлаш жараёнини кутасиз, бу маросим Apple сайтида, YouTube, Facebook, Instagram, TikTok ва Youku тармоқларида «жонли» трансляция қилинади. Совриндорлар тасодифий сонлар генератори – random.org ёрдамида аниқланади.

Хабарларга кўра, ғолибларни аниқлаш тадбирини шахсан Тим Кук ўтказади ва 45 та смартфоннинг қадоғига автограф қўйиб беради. Демак, сиз ҳам унда иштирок этиб, энг зўр айфонни ютиб олишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Apple бош акционери ҳам, ниҳоят, Samsung тугмачали телефонини ташлаб iPhone олди, лекин...