450 доллардан бошланувчи Nova 4 тақдим этилди: экран «тирқиш»ида 25 МПлик энг ихчам олд камера, учталик бош камераси 48 МПлик модулли!

  •   DiMaX
  •  877
  •  18.12.2018 12:03

450 доллардан бошланувчи Nova 4 тақдим этилди: экран «тирқиш»ида 25 МПлик энг ихчам олд камера, учталик бош камераси 48 МПлик модулли!

Huawei компанияси 17 декабрь куни ёшларбоп флагмани – Nova 4 смартфонини тақдим қилди. Бу – хитойлик техногигантнинг оммага расман кўрсатган иккинчи «тешик» дисплейли моделидир.

ЎҚИНГ: Honor View 20 намойиш этилди: 48 МПлик камера ва «тешик» экранли илк смартфон!

Тақдимот маросимида смартфоннинг олд камерасига асосий эътибор қаратилди: у дисплейнинг юқори чап бурчагидаги «тирқиш»да жойлашган. Huawei’нинг таъкидлашича, Nova 4 селфи-камерасида «индустриядаги энг ихчам модул» қўлланган – ўлчами атиги 3,05 миллиметрга тенг.

Янги смартфоннинг тўғридан-тўғри рақиби – Samsung Galaxy A8s олд камерасининг диаметри 6,5 миллиметр бўлса, Nova 4 моделида бу кўрсаткич 4,5 миллиметрни ташкил этади. Шунингдек, 15 мегапикселлик ушбу камера дисплейнинг жудаям чекка бурчагига жойланган – экрандаги контентни кўришга халақит бермайди.

Аввал тарқалган хабарлар рост бўлиб чиқди: Nova 4 икки хил вариантда чиқади ва улар ўзаро бош камера асосий датчиги аниқлигига кўра ҳам фарқланади. Смартфоннинг бошланғич варианти 20, 16 ва 2 мегапикселлик сенсорларга эга бўлса, илғор конфигурацияли талқинида асосий модул сифатида 48 мегапикселлик Sony IMX586 датчиги қўлланган.

ЎҚИНГ: Sony смартфонлар камералари учун инновацион сенсор яратди

Huawei Nova 4 бош камерасининг асосий датчиги F/1,8 диафрагмали бўлса, 16 МПдик модулида у F/2,2, 2 МПлигида эса – F/2,4’га тенг. Смартфоннинг ҳар иккала – олд ва орқа камераларида «сунъий онг» технологиялари қўлланган. Шиша корпуснинг орқа қопқоғида бармоқ изи сканери ҳам жой олган.

Смартфоннинг экрани диагоналига 6,4 дюймлик бўлиб, тасвир аниқлиги 2310*1080 пикселга тенг (Full HD+ форматида). Корпус олд юзасининг 91,8 фоизини IPS матрицали дисплей эгаллаган.

Унинг тепа ромида атиги 0,85 миллиметрлик нафис чизиқ шаклидаги тешикда суҳбатлашув динамиги жойлашган. Шу «чизиқ»нинг ўзига, чап томонида билдиришномалар индикатори ҳам интеграция қилинган. Яқинлашув датчиги бўлса умуман корпуснинг тепа қиррасига кўчирилган – бунақаси ҳали бўлмаган!

Huawei Nova 4 аппарат таъминоти асосини 10 нанометрлик технологик жараён асосидаги Kirin 970 процессори ташкил этади. Смартфоннинг тезкор хотираси 8 гигабайт, ички хотираси эса 128 гигабайт ҳажмга эга.

Янги қурилма Huawei шу йил ёзда тақдим этган GPU Turbo технологиясига эга. Аккумуляторининг ток сиғими 3750 мА/соатлик бўлиб, 18 ваттлик қувват билан тезкор зарядлана олади. Смартфонга замонавий USB-C порти жойланиши билан бирга, қулоқчинлар учун анъанавий 3.5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳам сақланиб қолган. Nova 4 энг сўнгги – Android 9.0 операцион тизим талқини асосидаги EMUI 9.0.1 график қобиғи билан тақдим этилади.

Энг қизиғи шундаки, Huawei Nova 4 модели нархи хотира ҳажмига эмас, балки фақатгина камера конфигурациясига боғлиқ бўлган илк смартфондир. Унинг бошланғич версиясига 450 доллар нарх белгиланган бўлса, 48 мегапикселлик модулли бош камерага эга варианти 495 доллар туради. Хитойда бу моделни 27 декабрдан сотувга чиқаришади, унинг жаҳон бозорига чиқиши ва Ўзбекистонга етиб келиши ҳозирча номаълум. Huawei’нинг аксарият смартфонларини эса 890 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да Huawei смартфонлари нархлари (2018 йил 24 ноябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!