АКТ вазирлиги: интернет нархи яна 30 фоизга пасайди, каналлар ҳажми 30 баробарга оширилди...

  •   DiMaX
  •  444
  •  07.05.2021 09:31

АКТ вазирлиги: интернет нархи яна 30 фоизга пасайди, каналлар ҳажми 30 баробарга оширилди...

Мамлакатимизда 7 май санаси Алоқачилар касб байрами куни сифатида кенг нишонланади. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги соҳа ходимларини табриклаб, бу борада кейинги йилларда эришилган ютуқларни эълон қилди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича 230 мамлакат орасида 21-ўринда!

2011 йилда 1 Мб/с халқаро Интернет каналининг нархи 939 816 сўмни ташкил қилган бўлса, 2016 йил ушбу кўрсаткич 295 030 сўмни кўрсатди. Амалга оширилаётган кенг қамровли ва самарали ислоҳотлар натижасига кўра 2021 йил 1 майдан ушбу нарх 32 000 сўм миқдорида белгиланди ва ушбу нарх яна 30 фоизга пасайди.

2011 йилда халқаро тармоқ, яъни интернет канали ўтказувчанлиги 7,8 Гбит/с.ни ташкил қилган. 2020 йилнинг сўнгида бу рақам 1 200 Гбит/с.га етказилди каналлар ҳажми 30 баробарга оширилди.

Интернет хизматларининг сифати ва юқори тезлигини таъминлашга хизмат қилувчи оптик толали тармоқнинг узунлиги 2011 йилда республика миқёсида 12,6 минг км.га тенг бўлган. 2020 йилда оптик толали тармоқларнинг умумий узунлиги 68,6 минг километрни ташкил этди, 2021 йилда биринчи чоракда эса 81,7 минг километрга етказилди. Жорий йил охирига қадар эса ушбу кўрсаткични 118,6 минг киломертгача етказилиши режалаштирилган.

Ушбу оптик толали тармоқларнинг қурилиши натижасида бутун мамлакат бўйлаб 9 627 та халқ таълими объектлари, 5 625 тамактабгача таълим муассасалари, 3 401 та соғлиқни сақлаш объектлари сифатли ва тезкор Интернет алоқасига уланиш имкониятига эга бўлди.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нега қиммат? – АКТ вазирлиги изоҳ берди

2019 йилда ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали давлат органлари томонидан кўрсатиладиган 173 та хизмат ишга туширилган бўлса, бу рақам 2020 йилда 218 тага етказилди. 2021 йил якунига қадар эса уларнинг сонини 278 тага етказиш устида иш олиб борилмоқда (ўсиш 1,6 баробар).

Мазкур хизматлар орқали 2018 йилда 2,4 млн.та хизмат кўрсатилган, 2019 йилда 5,8 млн.та, 2020 йилда 9,8 млн.та хизмат кўрсатилган (ўсиш 4,1 баробар).

Давлат ташкилотлари ва органлари томонидан кўрсатилаётган хизматлардан 2018 йилда 38,7 минг, 2019 йилда 77,7 минг, 2020 йилда эса 380,0 минг нафар фойдаланувчи фойдаланган (ўсиш 9,8 баробар).

Бундан ташқари, электрон ҳукуматнинг ягона биллинг тизими яратилган бўлиб, 2017 йилда умумий қиймати 20 млрд. сўмга тенг бўлган 16,6 мингта транзакциялар амалга оширилган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 2,8 трлн. сўмга тенг 11,5 млн.та транзакцияни ташкил этган (ўсиш мос равишда 140 ва 693 баробар).

ЎҚИНГ: Президент интернет хизматларини икки бараварга оширишни топширди

Ахборот технологиялари соҳасини ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни яна-да ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ушбу соҳадаги стартап-лойиҳаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ички ва ташқи бозорларда дастурий ва юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматларни тарғиб қилишга кўмаклашиш мақсадида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки (IT-парк) фаолияти йўлга қўйилди. IT-парк ва унинг Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд филиалларида 900 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. ИТ-Парк резидентларининг амалга оширадиган фаолият турлари 4 тадан 18 тагакенгайтирилиб, уларнинг резидентлари сони 411 дан ортди.

Лицензия ва рухсат бериш билан боғлиқ масалалар лицензия бериш тартиби қисқартириш ва соддалаштириш бўйича аниқ таклифлар амалиётга жорий этилди, жумладан тадбиркорлик субъектларидан талаб этиладиган ҳужжатлар 4 тага ва лицензиялар сони 40 тадан 28 тагача камайтирилди.

Юқорида келтирилган маълумот ва рақамлар соҳада амалга оширилаётган ишларнинг бир қисми ва уни яна давом эттириш мумкин, дейилади вазирлик ахборотида.

ЎҚИНГ: Фаррош, қоровул, чой тарқатувчи... Ўзбекистонда кимлар IT-мутахассисдан ИККИ КАРРА КЎП маош олади?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!