Андижонда электромобил ишлаб чиқарилади

  •   DiMaX
  •  535
  •  18.06.2021 12:35

Андижонда электромобил ишлаб чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев 27 май куни Андижон вилоятидаги 105 гектар ерда «Машинасозлик ва электротехника саноат хаби» махсус зонасини ташкил этиш тўғрисида қарор имзолади. Давлат раҳбари Андижон вилояти фаоллар йиғилишида ушбу қарорга алоҳида тўхталиб ўтди, деб ёзади Xabar.uz нашри.

ЎҚИНГ: Бор-йўғи 2000 долларлик бу электромобил бозорни «портлатади»! (+видео)

– Ўзавтосаноат томонидан ушбу саноат хабида 2021-2023 йилларда 80 миллион доллар инвестиция эвазига, 8 та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Жумладан, чўян деталларни қуйиш, уларга механик ишлов бериш, резина жипсловчи деталлар, автомобиль ойна тозалагичлари, шасси учун пружиналар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Кеча мен шунингдек электромобиллар ишлаб чиқариш бўйича топшириқ бердим, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент томонидан таъкидланишича, ушбу лойиҳалар етарли эмас. Давлат раҳбари шуни инобатга олган ҳолда «Ўзавтосаноат» (Умурзоқов) ва «Элтехсаноат»га (Юнусов) бир ой муддатда янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклиф ишлаб чиқиб, тақдимот қилиш вазифасини юклади.

ЎҚИНГ: Дипломатия университетига кира олмаган қиз Tesla’га ишга кирди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!