Android 10 Q смартфонингиз қувватини 50 фоизгача тежайди!

  •   DiMaX
  •  1307
  •  31.01.2019 11:41

Android 10 Q смартфонингиз қувватини 50 фоизгача тежайди!

Google тайёрлаётган ўнинчи авлод мобил операцион тизим бир қатор янги имкониятларни тақдим этади. Компания аллақачон унинг расмий тақдимот санасини ҳам расман эълон қилган.

ЎҚИНГ: Расман намойиш этилмаган Android 10 Q тизимининг ишлашини «жонли» видеода кўрамиз!

Android 10 Q талқинидаги асосий ўзига хосликлардан бири – бутун тизим бўйича амал қилувчи тунги (тўқранг) режимдир. PhoneArena ресурси мутахассислари унинг смартфон қувватини қанчалик тежашига ойдинлик киритиш мақсадида тажриба ўтказиб кўришди.

Тестлар Google Pixel 3 қурилмасида, экран ёрқинлиги ўртача даражада созланган ҳолда ўтказилган. Тизимнинг ўзидаги олдиндан ўрнатилган иловалар билан ишлашда тўқранг режим ҳайратланарли тарзда – 50 фоизгача тежамкорлик намоён этган. Ушбу текширувлар жараёнида смартфон Wi-Fi тармоғига ҳам уланган ҳолда бўлган.

ЎҚИНГ: Android Q талқинида ҳатто iPhone эгалари ҳам ҳавас қиладиган функция бор!

Контактлар, рақам териш, созламалар ва бошқа «ўз» иловаларидан фойдаланилганида, тунги режимдаги  Android 10 одатий режимга нисбатан 30 фоиз кам энергия сарфлаган:

Чет иловалардан фойдаланишда эса тежамкорлик нисбатан пастроқ – 15 фоизгача, аммо шуям барибир катта фарқ:

Тўғри, тўқранг режимда аккумулятор қувватининг тежалиши фақат OLED-экранли қурилмалар учунгина амал қилади. Аммо барибир бошқа янги функциялари сабабли ҳам Android 10 Q талқинини барча кутса арзийди.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Android Q тизимидаги янги имкониятлар билан танишамиз!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.