Android-смартфон эгаларини рекламадан Microsoft Edge браузери қутқаради

  •   DiMaX
  •  1143
  •  20.06.2018 16:41

Android-смартфон эгаларини рекламадан Microsoft Edge браузери қутқаради

Microsoft компанияси iOS ҳамда Android операцион тизимлари бошқаруви остидаги қурилмалар учун ҳам Microsoft Edge мобил браузерини тақдим этганидан хабарингиз бор. Энди унга ҳам рекламаларни чекловчи AdBlock кенгайтмаси қўшилди.

ЎҚИНГ: Microsoft Edge браузерини энди iOS ва Android-қурилмаларга бемалол ўрнатиш мумкин

Android учун ишлаб чиқилган Microsoft Edge браузерининг охирги бета-версиясида дастурчилар AdBlock Plus технологияларини қўллашган. Бу шуни англатадики, мазкур браузерда очилган веб-саҳифалардан барча эълонлар эмас, балки энг жонга тегувчилари блокланади. Булар – «қалқиб чиқувчи» ойна, ёрқин ва ножўя тасвирли анимация кабилардир. Оддий баннерлар эса кўриниб тураверади.

Блокировкачи браузернинг тегишли созламаси орқали фаоллаштирилади.

ЎҚИНГ: iOS ва Android смартфонларида рекламадан буткул халос бўлиш

Шунингдек, Microsoft Edge браузерига яна қуйидаги янги имкониятлар жорий этилган:

  • Контактларни, харитадаги маълумотни ва интернетдан суратларни излашда «ақлли» қидирув;
  • Танланган сайтларни бошқариш, веб-иловаларнинг ишлаши ҳамда бир нечта аккаунт билан ишлаш яхшиланган;
  • Мутолаа режими учун бир қатор қулайликлар қўшилган;
  • Самарадорлик яхшиланган.

Шуни ҳам таъкидлаш ўринлики, бу браузер яқиндан бери планшетларга ҳам тушадиган бўлган. Android-қурилмалар учун Microsoft Edge иловасини мана бу ҳавола орқали Google Play’дан юклаб олишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Android учун энг тезкор браузер танлаймиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!