Android учун ҳам Civilization VI стратегия ўйини чиқди, тағин бошида бепул! (+видео)

  •   DiMaX
  •  847
  •  14.08.2020 16:23

Android учун ҳам Civilization VI стратегия ўйини чиқди, тағин бошида бепул! (+видео)

 Steam дўконида бултур энг кўп сотилган ўйинлар рейтингида иккинчи ўринни Civilization VI эгаллаган. Қадам-бақадам стратегия йўналишидаги мазкур ўйин бошқа платформаларда ҳам мавжуд, «яшил роботчали» тизимга эса энди етиб келди.

ЎҚИНГ: PUBG ижодкорлари ўйин воқеалари ҳақида қисқа метражли фильм ишлашди

Android-қурилмалар эгалари мазкур ўйинни ушбу ҳавола орқали Google Play иловалар дўконидан ўрнатиб олишлари мумкин. Бунда геймерларга бошида текинга ўйнаш имкони берилади – ҳар бир фойдаланувчига бепул 60 юриш тақдим этилган. Ўйинни кейин давом эттириш учун эса 19,99 долларга тўлақонли версиясини сотиб олиш керак бўлади.

Ўйинни тўлиқ харид қилган фойдаланувчилар унинг қўшимчаларини ҳам олишлари мумкин: Rise and Fall қўшимчаси 29,99 доллар турса, Gathering Storm учун 39,99 доллар тўлаш керак бўлади.

ЎҚИНГ: Кечагина тақдим этилган Total War Saga: TROY ўйинини бутунлай бепул олиб қўйишга улгуринг! (+видео)

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!