Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)

  •   DiMaX
  •  1576
  •  14.04.2021 16:50

Android учун мустақил Telegram чиқди: афзалликлари нимада? (+видео)

Telegram мессенжерининг барқарор, мустақил Android талқинини энди тўғридан-тўғри telegram.org/android манзилидан ўрнатишингиз мумкин. Келинг, уни Telegram Direct деб атаймиз, дейилади расмий Telegram Uzbekistan канали хабарида.

ЎҚИНГ: Facebook Messenger ҳамда WhatsApp эгасининг ўзи рақобатчи мессенжерни ишлатиши фош бўлди!

Direct талқини ва Android учун асосий Telegram иловаси ўртасидаги фарқлар:

  • Direct версияси Google Play’даги талқиндан кўра тез-тез янгиланади;
  • Direct’да баъзи каналлар, гуруҳлар ва ботларга киришда чекловлар камроқ.

Сиз бир вақтнинг ўзида Direct-талқин ва Google Play’даги версиясини ўз қурилмангизга ўрнатишингиз ва улардан фойдаланишингиз мумкин – иловалар мутлақо мустақил.

  • Telegram’ни Android-қурилмага қандай ўрнатиш ушбу видеода кўрсатилган:

  • Android’нинг турли талқинлари учун батафсил кўрсатмалар қуйида мавжуд: @TeleUzRobot → 📱Telegram APK

Марҳамат – ўрнатиб олинг ва янги имкониятлардан баҳраманд бўлинг!

ЎҚИНГ: Хорижга чиқишга «тақиқ» бор-йўқлигини Telegram-бот орқали текшириш мумкин