Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2989
  •  12.05.2020 13:40

Android’нинг умуман кераги йўқ: Harmony OS ва «яширин камера»ли Huawei Mate 40’ни илк бор «жонли» кўрамиз!

Huawei компанияси ўзининг Mate 40 туркумидаги флагманларини ҳали кузга борибгина тақдим этади. Лекин улардан энг илғори – Mate 40 Pro моделидаги битта янги технология маълум.

ЎҚИНГ: Huawei камерасини сенсорли дисплей ўраб турувчи смартфон патентлади!

Хитойнинг телекоммуникация гиганти ўзининг Harmony OS операцион тизимини турли қурилмаларга тушадиган қилиб тайёрлагани ҳақида ёзганмиз. Huawei ҳаттоки Android-смартфонларни бу тизимга ўтказишга қанча вақт кетиши ҳам расман айтилган.

Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилиниб, интернетда тарқалган янги суратда эса Huawei’нинг умуман Android тизимисиз биринчи смартфони акс этган. Harmony OS операцион тизимли бу қурилмани айнан Huawei Mate 40 модели, дейишмоқда.

Расмдаги смартфоннинг дисплейи ҳошиялари худди Huawei P40 Pro флагманидаги каби юпқа. Бироқ, Harmony OS операцион тизимидан ташқари, унинг асосий ўзига хослиги – унда олд камера учун экранда кемтик ёки тирқиш йўқ. Фақат дисплейнинг юқори қисми ўртасида битта квадрат, иккита доирача шаклида экраности камера модуллари сал-пал кўзга ташланади. Афтидан, унда экраности камера (ёки яширин камера) қўлланади.

Лекин айрим кузатувчилар бу расмнинг фейк эканлигини таъкидлашмоқда. Масалан, HuaweiCentral нашри камера модулларининг ноаниқлиги ва Huawei Mate 30 Pro моделига ўхшаши, шунингдек, аралаш график интерфейс ҳам шубҳали эканини ёзган.

ЎҚИНГ: Google чўчиб қолди: у АҚШ ҳукуматидан Huawei учун афв сўраяпти!

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.