Apple’га иккинчи зарба: яна бир мамлакатда iPhone савдоси тақиқланди!

  •   DiMaX
  •  1614
  •  21.12.2018 10:34

Apple’га иккинчи зарба: яна бир мамлакатда iPhone савдоси тақиқланди!

Qualcomm ҳамда Apple орасидаги патент борасида бошланган можаролар ҳали-бери тўхтамайдиган кўринади. Хабарингиз бор, чипсоз компания яқинда «Осмон ости салтанати»да айрим айфонлар сотилишини тўхтатишга эришганди.

ЎҚИНГ: Хитойда iPhone сотилмайдиган бўлди – Qualcomm бунга эришди!

Энди эса Германиядаги суд ҳам шунга ўхшаш қарор чиқарди. Хабарларга кўра, суд бу мамлакатда бир қатор Apple смартфонларининг савдосини тақиқлаган, аммо айнан қайси моделлари эканлиги аниқ айтилмаяпти.

Шуниси ҳам борки, Хитойдагидан фарқли равишда, бу ерда патентнинг бузилиши iPhone’ларнинг айнан аппарат қисмига тегишли. Яъни, купертинолик гигант бу гал шунчаки iOS тизимини янгилаш билангина қутулиб кета олмайди.

Тўғри, Apple дарҳол апелляция аризаси беришини маълум қилган, яъни, ҳали суднинг қарори тезда амалга киритилмайди. Аммо якуний қарор эълон қилингунига қадар Германиядаги дўконларида iPhone 7 ва iPhone 8 моделларини сотмай туришини ҳам айтган. Афтидан, тақиқ айнан мана шу икки русумдаги айфонга тегишли. Лекин харидорлар учун бу смартфонларни Apple дўконларидан эмас, балки ҳамкорларидан харид қилиш имкони сақланиб қолаверади.

ЎҚИНГ: Qualcomm’нинг «иштаҳаси очилди» – у энди iPhone XS, XS Max ва iPhone XR савдосини ҳам тўхтатмоқчи!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.