Apple жаримага тортилди

  •   Saroy
  •  1418
  •  21.06.2018 15:23

 Apple жаримага тортилди

Австралии федерал суди  Apple компаниясига  9 миллион Австралия доллари миқдорида жарима солди. Бу қарийб,  6,6 млн АҚШ доллари деганидир, деб ёзади Sydney Morning Herald нашри.

Мазкур жарима компанияга  iPad ва iPhone’нинг автралиялик фойдаланувчиларини  чалғитиб, овора қилгани учун солинди. Хабарда айтилишича, ушбу қурилмалар аввал бегона  корхоналарда таъмирланган бўлса, Apple уларни таъмирлашдан бош тортган.

ЎҚИНГ: ZTE'нинг тақдири ҳамон номаълумлигича қолмоқда: АҚШ Сенати санкцияни қайта бошлаш тарафдори

Суд жараёни фойдаланувчиларнинг  шикоятига кўра, Австралиянинг рақобатчилик масалалари ва истеъмолчиларни ҳимоя қилиш комиссияси томонидан очилган.

Комиссия вакилларининг айтишича, даъво аризаси қурилмасини аввал Apple’да эмас, балки бошқа, номуаллиф марказларда таъмирлаган  фойдаланувчилар шикояти бўйича киритилган.  Чунки Apple уларнинг қурилмаларини на таъмирлашга қабул қилган, ва на тавон пули тўлаган. Бу ерда гап майда ремонт ишлари ҳақида бормоқда, масалан экран ёрилганга ўхшаш. Хуллас, Apple’дан зарар кўрган австралияликлар сони 275 кишини ташкил этди.

Натижада, суд iPad ёки iPhone смартфонлари бошқа биров томонидан таъмирланган бўлса, бу истеъмол кафолатини тўхтатишга асос бўла олмайди, деган қарорга келди ва кўриб турганингиздек, Apple айбдор деб топилди.

ЎҚИНГ: Samsung яна жаримага тортилди: бу сафар нақ 400 миллион долларга

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!