Apple’нинг боши қотган: энг қиммат MacBook Pro дўконларга қайтарилмоқда

  •   Saroy
  •  681
  •  21.07.2018 16:59

Apple’нинг боши қотган: энг қиммат MacBook Pro дўконларга қайтарилмоқда

Барча ишлаб чиқарувчилар қатори Apple ҳам баъзан маҳсулот сифати билан боғлиқ муаммоларга дуч келиб туради. Афсуски, яқин кунларда компания навбатдаги норозиликлар тўлқинига дуч келадиганга ўхшамоқда, чунки фойдаланувчилар харид қилган янги MacBook Pro ноутбукларини дўконга қайтаришмоқда.

Бу ерда гап, янги  MacBook Pro 2018 устида кетмоқда. У энг янги Intel Core i9 процессори билан таъминланган. Бироқ иш самарадорлигини  ошириш ўрнига фойдаланувчилар аппарати қизиб кетиши ва кейин троттлингга дуч келишмоқда. Қизиб кетиш муаммоси шунчалик жиддийки, ҳатто бир фойдаланувчи ўзининг  MacBook Pro’сини музлаткич ичига жойлаштирган, чунки бу, аввал айтилган базавий иш самарадорлиги 2,9 ГГц’ га эришишнинг ягона усули эди.

ЎҚИНГ:Apple MacBook Pro Touch Bar’ни янгилади: ядроси ҳам кўпайди, хотираси ҳам ортди

Натижада, айрим фойдаланувчилар янги гаджетидан қутилиш чорасини кўра бошладилар. Бу ҳақда улар тармоқларда чиқиш қилиб, қолган фойдаланувчиларни ҳам шу ишни қилишга ундамоқда. Масалан, IdoHaveWorkToDo тахаллусли фойдаланувчи шундай ёзади: «Бугун мен  i9 2018 MBP’ни қайтариб бердим. Чунки ушбу аппарат Apple эълон қилган турбо-режим кўрсаткичларига етмади. Ҳатто базавий частотани ҳам ушлаб тура олмади».

Чамаси, Apple MacBook’нинг совутиш тизимини мукаммал даражада ишлаб чиқара олмаган. Бундан ташқари,  Core i9  процессорли Windows’ни қўллаб қувватлайдиган ноутбуклар 3,1 ГГц частотасида муаммосиз ишлайди. Тўғри уларнинг корпуси қалинроқ ва вентилятори ҳам шовқин солади, лекин барибир тез-тез “тормозланиб”  қолишдан кўра, яхшида. Кузатувчилар ҳайрон: наҳотки ишлаб чиқарувчи қизиб кетиш муаммосини пайқашмаган бўлса, ёки гаджетни атай шундай нуқсон билан бозорга чиқардимикан?

ЎҚИНГ:Фойдаланувчилар 2015 йилнинг энг яхши гаджетларини аниқлашди

 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!