Apple ўз ходимлари учун қандай ҳимоя ниқоби чиқарган?

  •   DiMaX
  •  729
  •  14.09.2020 18:31

Apple ўз ходимлари учун қандай ҳимоя ниқоби чиқарган?

Apple компанияси ўз ходимлари учун ишлаб чиқарган кўп марталик Face Mask ҳимоя ниқобининг сурати интернетга чиқди. Унинг расмларини Bloomberg журналисти Марк Гурман эълон қилди, деб ёзади Daryo нашри.

ЎҚИНГ: Блокаторлар коронавирусдан сақлайдими?

Apple Face Mask — технологик гигант томонидан ўз ходимлари учун яратилган илк ниқоб ҳисобланади. Аввалроқ гаджетлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи компания тиббиёт ходимларига ниқоб чиқариб, тиббиёт муассалари учун миллионта ниқоб тарқатганди.

Янги ниқоб устида iPhone ва iPad’ни яратиш билан шуғулланувчи саноат дизайни бўйича муҳандислар ва мутахассислар бўлинмаси иш олиб борган.

Аксессуар уч қаватдан иборат бўлиб, у майда зарраларни фильтрлайди.

Apple’нинг маълум қилишича, Face Mask ниқобларини ювиш ва ундан яна беш маротабагача қайта фойдаланиш мумкин.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда коронавирусни йўқотувчи технология яратилиб, синовлардан муваффақиятли ўтди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!