Apple Watch 5 қачон тақдим қилиниши маълум қилинди

Apple Watch 5 қачон тақдим қилиниши маълум қилинди

Бугунги кунга қадар Apple’га тегишли ақлли соатларнинг навбатдаги авлоди ҳақида маълумотлар сизиб чиқмади. Kyo нашрининг тахмин қилишича, Apple Watch 5 10 сентябрдаги намойишда iPhone 11 билан бир вақтда тақдим қилиниши режалаштирилган.

Янги соатларнинг маълум бир қисмига япон компанияси бўлмиш JDI томонидан ишлаб чиқилган дисплейлар ўрнатилади. 2019 йилда 15-20 фоиз Apple соатлари JDI дисплейларига эга бўлади, 2021 йилгача эса ушбу кўрсаткични 70-80 фоизга олиб чиқиш режалаштирилган. Apple шунингдек, дисплейларнинг бир қисмини BOE компаниясидан ҳарид қилиб туради. iPhone’лар учун асосий дисплей етказиб берувчи Samsung билан ҳам ҳамкорлик давом этади.

Янги Apple Watch керамик корпусда тақдим қилинади. Кейинги йилда эса microLED дисплейли Apple Watch Series 6’ни кўришимиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Янги iPhone'лар қандай номланиши айтилди. Шунингдек стилус...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.