АҚШ ZTE техникаларининг “синов муддати”ни яна чўзди

АҚШ ZTE техникаларининг “синов муддати”ни яна чўзди

Яқинда АҚШда Хитой ишлаб чиқарувчисининг техникаларига таъқиқ қўйилгани ҳақида маълум қилинган эди, натижада  ZTE компанияси хонавайрон бўлишига озгина қолганди.

Хуллас,   ZTE америка технологияларини Эрон ва Шимолий Кореяга экспорт қилганлигини тан олганди. Таъқиқ қўйилишига эса, мазкур компания савдо санкциясига атай амал қилмаган ходимларини муносиб равишда жазоламани сабаб бўлган.  

Таъқиқ 892 миллион долларлик жарима тўлангач бекор қилинди. Кейинчалик эса яна қўшимча равишда 1 миллиард доллар жарима тайинланди. Бу воқеалар 2017 йилда бўлганди. Шу йил июль ойида  АҚШ савдо вазирлиги  билан таъқиқни олиб ташлаш бўйича келишувга эришилди.

ЎҚИНГ:Энг муҳими миллий хавфсизлик: Австралия ҳам энди Huawei ва ZTE’га ишонмайди

Натижада компания АҚШ ҳукуматининг қаттиқ назорати остида синов муддатини олди. Синов 2020 йилгача белгиланган. Энди эса, у 2022 йилгача чўзиладиган бўлди. Шу билан бирга, муддатнинг чўзилишига ZTE’нинг янги хатолари ёки дипломатик қусурлари сабаб бўлгани йўқ. Бу шунчаки, эски хатолари учун компанияга солинаётган янги  жаримадир. Бундан ташқари, назорат ташкилотлари компаниянинг ҳужжатларини,  маълумотларни, объектлар ва ходимларини текшириш ҳуқуқига эга бўлдилар.

ЎҚИНГ:АҚШда давлат тузилмаларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланиш тақиқланди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.