АҚШнинг махфий ва ғайриоддий «ўқ-самолёт»и илк парвозини амалга оширди (+видео)

  •   DiMaX
  •  681
  •  12.11.2019 15:53

АҚШнинг махфий ва ғайриоддий «ўқ-самолёт»и илк парвозини амалга оширди (+видео)

Фан ва технологиялар ривожидан биринчилар қаторида баҳраманд бўлувчи соҳалардан бири авиация, самолётсозликдир. Шу жумладан, ҳарбий самолётларни инновацион ечимлар билан бойитиш – давлатлар эътибор берадиган энг асосий жиҳатлардан биридир.

ЎҚИНГ: Эксклюзив видео: АҚШ президентининг «Охирзамон самолёти»ни ичкаридан томоша қиламиз!

АҚШнинг Otto Aviation компанияси тайёрлаётган Celera 500L модели, гарчи фуқаролик самолёти дейилаётган бўлса-да, мутлақо махфий шароитларда ишлаб чиқилмоқда. Унинг асосий танаси – фюзеляжи сигара ёки ўқ шаклида бўлиб, қанотлари жуда улкан. «Қанотли ўқ» дея тавсифланаётган мазкур учиш аппарати мазкур соҳа учун одатий бўлмаган двигател конфигурациясига эга. Бунинг устига, унинг корпуси орқа қисмида замонавий авиацияда жуда кам қўлланадиган паррак – винт ҳам мавжуд.

Otto Aviation ушбу самолётини синов босқичига олиб чиқди ва биринчи парвозини видеога муҳрлади:

Аввалроқ тарқалган гап-сўзларга қараганда, мазкур «ўқ-самолёт» ҳар қандай об-ҳаво шароитида уча олади. Унинг тезлиги соатига 820 километрга, парвоз баландлиги эса 19,8 километрга етади. Celera 500L йўлнинг ҳар 48-68 километри учун тахминан 4 литр ёнилғи сарфлайди; бу эса замонавий тижорат авиатранспорти стандартларидагидан кўра нақ 10 бараварга кам, деганидир.

Otto Aviation тежамкор «қанотли ўқ»нинг расмий тақдимот вақти ва нархини ҳозирча маълум қилмаган.

ЎҚИНГ: “Учар тобутлар”: АҚШда бешта энг ёмон жанговар самолётлар рейтинги эълон қилинди

Сайтимиз хабарларини Одноклассникидаги саҳифамизда кузатиб боринг!