Арзон iPhone’лар энди дунё бозорига ҳам чиқади

  •   DiMaX
  •  2327
  •  27.11.2019 15:27

Арзон iPhone’лар энди дунё бозорига ҳам чиқади

Apple ўзининг смартфонларини асосан Хитойда тердиришидан хабарингиз бор. бундан ташқари, Ҳиндистонда ҳам арим русумлардаги iPhone’лар йиғилади ва улар фақат маҳаллий бозорда, нисбатан паст нархларда сотилади.

ЎҚИНГ: Хитойда стандарт iPhone 11’дан ҳам арзон iPhone 11 5G расман сотиляпти!

Ҳиндистон ахборот технологиялари вазири Рави Шанкар Прасад расман эълон қилишича, Apple бу мамлакатда смартфон ишлаб чиқаришни кенгайтирмоқчи. Компания яқин орада Ҳиндистондаги фаолиятига кўпроқ сармоя тикиб, янги иш ўринлари яратиш ниятида. Бу ерда Salcomp компанияси кучлари билан iPhone учун айрим бутловчи қисмларни ишлаб чиқаришга бел боғлаган.

Бундан ташқари, купертинолик корпорация Ҳиндистонда терилган айфонларини бошқа мамлакатлар бозорларига ҳам чиқармоқчи. «Assembled in India» белгили iPhone’лардан қайси моделлари дунё бозорига тақдим этилиши ҳозирча номаълум. Аввалроқ эса iPhone 6s ҳамда iPhone 7 (сотиб олиш) русумли смартфонларни экспортга чиқиши ҳақида хабар тарқалган эди.

Кузатувчилар фикрича, Ҳиндистонда терилган айфонлар Хитойда ишлаб чиқарилганларидан кўра арзонроқ баҳоланади. Terashop.uz интернет-дўконимизда эса айрим русумлардаги iPhone’ларни харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: 2 000 долларлик iPhone қиммат, дейсизми? 71 520 долларлиги чиқди! (+видео)

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!