Астрономлар қўрқинчли-галактикани пайқашди

  •   Saroy
  •  1737
  •  05.09.2018 17:06

Астрономлар қўрқинчли-галактикани пайқашди

COSMOS-AzTEC-1 юлдузларни Самон йўли галактикасига қараганда 1000 баробар тез «ишлаб чиқарар» экан.

Ушбу ноёб коинот объекти илк бор бундан 20 йил аввал пайқалган эди. Бироқ олимлар ALMA телескоплар комплекти ёрдамидп эндигина унинг хусусиятларини яқинроқ ўрганишга муваффақ бўлишди. Маълум бўлишича, бизнинг галактикамиз билан солиштирганда COSMOS-AzTEC-1 янги юлдузларни конвейр усулида яратадиган улкан фабрика бўлиб чиқди.

ЎҚИНГ:Туманли Андромедани қотилликда айблашмоқда

Астрономлар COSMOS-AzTEC-1’да иккита  молекуляр булутни топишди. Уларнинг иккаласи ҳам марказдан бир неча минг ёруғлик йили масофасида турибди. Бу олимлар учун кутилмаган ҳолатдир. Одатда тўпланган молекуляр газ галактиканинг марказига яқин жойлашади. Бундан ташқари, у ердаги газ беқарор гравитацияга эга. Бу дегани, газнинг ички босими янги юлдуз туғилаётганда кучаяди. Айнан шу боис «галактика-монстр» янги юлдузларни шу қадар жадал суратда ишлаб чиқаради.

COSMOS-AzTEC-1’да содир бўлаётган жараённинг сабабини олимлар тушунтириб беролмадилар. Эҳтимол, ушбу галактика бошқа бир галактика билан туқнашганига ҳали унча вақт ўтмагандир. Ҳар қандай шароитда ҳам,  COSMOS-AzTEC-1’да коинот ўлчови билан ҳисоблаганда фаоллик даври қисқа бўлади, яъни мазкур галактика яна 100 миллион йилдан кейин янги юлдуз ишлаб чиқариш учун барча захирасини тугатади.

ЎҚИНГ:Россияликлар янги космик кемага ном танламоқда

 

 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.